Тошкентда Spark ағдарилиб кетиши оқибатида 3 киши жароҳатланди

3-саҳифа

image

Тошкентда Spark машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида 3 нафар фуқаро тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди. 

Кеча, 13 май куни соат 05:00 ларда Чилонзор туманида 2003 йилда туғилган А.С. Spark машинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини ёқотган ва оқибатда автомобил ағдарилиб кетган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи А.С., 2000 йилда туғилган йўловчи Д.А., ҳамда 1975 йилда туғилган йўловчи Д.Х. тан жароҳатилари олиб шифохонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 май куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 нафар шахс ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Spark

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг