Тошкентда Spark ҳайдовчиси 65 ёшли пиёданининг ўлимига сабабчи бўлди
3-саҳифа
−
02 Ноябрь 2021
3420Жорий йилнинг 31 октябрь куни Тошкентнинг Юнусобод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 65 ёшли фуқаро қурбон бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ соат 18:30 ларда Юнусобод туманидаги КҲАЙ кўчасида содир бўлган. Spark русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ҳ.Ҳ. тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 65 ёшли Т.У.ни уриб юборган. Оқибатда Т.У. олган тан жароҳатлари сабабли шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси