Тошкентда солиқчи хотинини тепиб, калтаклагани айтилмоқда

3-саҳифа

image
Қиз йигитидан қўрқиб, ойнадан сакраган – Сўз тажовузда айбланган “замдекан”га north_east

Қиз йигитидан қўрқиб, ойнадан сакраган – Сўз тажовузда айбланган “замдекан”га

Жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳар Яккасарой туман солиқ инспекцияси ходими ўз турмуш ўртоғини ёпиқ автотураргоҳда ерга ётқизиб, қорин қисмига тепиб, дўппослаган. Nemolchi.uz лойиҳаси жабрланувчи аёл мурожаатига асосланиб, воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Қайд этилишича, эри қизига қўл кўтарганидан кейин аёл уни ташлаб кетган. Эр эса хотинининг ортидан қолмасдан кечиришини ва уйга қайтишини сўрай бошлаган. Аслида эрнинг қўл кўтариши анча олдин бошланган. Бундан ташқари жорий йилнинг апрель ойида фожиа юз бериб, уларнинг 14 ёшли ўғли ҳалок бўлган. 

Аёл бундай йўқтишдан ҳали ўзига келмай туриб, уч ҳафта ўтгач, эри ёш қиз билан никоҳлангани ҳамда уйга олиб келганидан хабар топган. Шу билан бирга, эр аёлининг ортидан қолмаган, уни уйга қайтаришга ҳаракат қилган.

Ўз навбатида, аёл эридан тинч қўйишини ва янги оиласи билан бўлишини сўраган. Аммо эр аёлнинг ишига, фарзандлари билан бирга яшаётган отасининг уйига келиб, тинчини бузаверган. Якунда, аёл отасининг танишидан квартира ижарага олиб, автотураргоҳи ва ёпиқ ҳудуди бўлган турар-жой мажмуасига кўчиб ўтган. Аёл уларни янги жойда ҳеч ким безовта қилмайди, деб ўйлаган.

Жорий йилнинг июнь ойи охирида аёл одатдагидек қўриқланадиган ер ости автотураргоҳига кириб, машинадан тушиши билан унинг ёнига эри келган ва уларнинг ўртасида қуйидаги суҳбат давом этган.

Эр.: — Кимнинг олдига келдинг?

Аёл.: Сенинг ишинг бўлмасин.

“Ва шу пайтда эр аёлни калтаклай бошлаган. Аксига олиб, бу вақтда гаражда ҳам ҳеч ким бўлмаган. Аёл эса қўлини машинага чўзиб, сигнал бера бошлаган, лекин қўриқчилар келмаган. Шундан сўнг, эр уни ерга йўтқизиб, юзига тепган. Қўрқув, умидсизлик, оғриқ – кейин нима бўлганини аёл яхши эслай олмайди. Калтаклашни тугатган эр хотинини касалхонага олиб бориб, уни жазмани билан ушлаб олгани учун калтаклаганини айтган”, дейилади хабарда.

Бу вақтда аёлнинг қизи онасининг қайтиши кераклигини билиб, хавотирга тушган. Сўнгра қиз 102 рақамига қўнғироқ қилган. Ер ости гаражига тушганда эса онасининг машинасини очиқлигига ҳамда унинг атрофидаги қонга кўзи тушган. Аммо онаси у ерда йўқ эди.

Хабарга кўра, воқеа жойига етиб келган тезкор ходимлар камералардан аёлнинг ёлғиз қолгани, эркак эса уни зўравонлик билан калтаклагани акс этган тасвирларни олган. 

Шифокорларга кўра, агар эр яна ярим сантиметрга адашганида, артерияга тегиб кетган ва аёл ўлган бўларди. Икки ҳафтадан сўнг ўтказилган компьютер томографиясига кўра, аёлда бош суякнинг бир қанча жойларида синиш ва қаттиқ лат ейиш ҳолатлари аниқланган. 

Маълум қилинишича, эрга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси “Баданга қасддан оғир шикаст етказиш” билан жиноий иш қўзғатилган. Унга нисбатан уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан чеклаш жазоси тайинланиши кутилмоқда. 

Хабарга кўра, эр ҳали ҳам аёлни таъқиб қилиб, ярашишга ҳаракат қиляпти (эр ёш “хотини” билан ҳам ажрашган). Эр ҳамон озод ва ҳеч ким аёлни босимдан ҳимоя қилмаяпти. Терговчилар аёллар инспекторига қўнғироқ қилишмаган, ҳеч ким унга ҳимоя ордерини таклиф қилмаган. Калтакланганига 3 ой бўлди, бироқ аёл тергов қайси босқичда ва суд қачон бўлишини билмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2243

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made