Тошкентда шифокорнинг айби билан бемор вафот этгани аниқланди

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 3-сонли болалар шифохонасида шифокорларнинг лаёқатсизлиги сабабли бемор вафот этгани, муассасада тиббий жиҳозлар ва дори-дармонлар етарли эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди

Қайд этилишича, ушбу воқеа жорий йилнинг январь ойида юз берган бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилиб, унинг натижаси бўйича жавобгарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган. Шифохона моддий-техник базаси эса босқичма-босқич янгиланмоқда. 

Хусусан, шифохонада 2023 йил учун дори-дармон харидига 2 миллиард 101 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилган. Таққослаш учун бу 2017 йилга нисбатан 3 баробар юқори кўрсаткич ҳисобланади. 

“2022 йил январь ойида муассасанинг “В” биноси жиҳозланган ҳолда  фойдаланишга топширилиб, беморларга қулай шарт-шароитлар яратилган. Ёрдамчи  бинода қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги хусусий клиникада вафот этган эди. У жорий йилнинг 12 сентябрь куни тутқаноқ тутиши оқибатида ҳушини йўқотган ва биринчи ёрдамдан сўнг ўзига келган. Бироқ 13 сентябрь куни унда иккинчи тутқаноқ кузатилганидан кейин жони узилган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends