“Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли журналисти вафот этди
Жамият
−
15 Сентябрь 2023
25360“Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова вафот этди. Бу ҳақда телеканал ходими Элмира Тухватуллина ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 12 сентябрь куни кечқурун Рамина Ягафарова Чилонзор туманидаги хусусий клиникада даволанаётган онасининг дорисидан бир дона ичган, орадан 10-15 дақиқа ўтиб эса унда тутқаноқ кузатилган ва ҳушини йўқотган.
Клиника шифокорлари томонидан унга биринчи ёрдам кўрсатилган ва бошловчи жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бироқ 13 сентябрь куни Ягафаровада яна тутқаноқ кузатилиб, унда биологик ўлим қайд этилган.
“Яқинда мен Рамина билан гаплашгандим, у суратга олиш борасида маслаҳатлашаётган эди ва шу якшанба куни Анна Герман хотирасига бағишланган “Муҳаббат акс-садоси” фестивалини ёритмоқчи эди. Шунингдек, у ўғли билан денгизга боришни орзу қилар эди. Оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор қиламан”, деб ёзган Элмира Тухватуллина.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь