Тошкентда шахсий маълумотларни тарқатмаслик учун 8 минг доллар олган аёллар ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида шахсий маълумотларини интернетда тарқатмаслик эвазига пул талаб қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Г.Ю. ва Н.И. исмли аёллар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни шахсий видео ва фотосуратларини интернет тармоқларида тарқатиш орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 8 минг АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Г.Ю. ва Н.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, хабарда фуқароларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз йиғиш ёки тарқатиш қонунга мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши эслатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг