Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғлари одатий иш режимига қайтмоқда

Жамият

image

Бугун, 26 январь куни Тошкентда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар марказлар ва истироҳат боғлари иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди. Бу ҳақда бугун, 26 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, ҳозирда ҳаво ҳарорати яхшиланаётгани ва ҳолат барқарорлашаётгани сабабли барча корхоналар доимгидек иш режимида фаолият олиб боришига рухсат берилмоқда.

“Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 январь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари қисқартирилган иш режимига (эрталаб соат 10:00 дан 17:00 гача) ўтказилган эди. Ушбу ўзгариш ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида амалга оширилганди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг