Тошкентда пластигига пул туширтириб, нақдини бермайдиган “шоввоз” ушланди
3-саҳифа
−
08 Январь
9395Ижтимоий тармоқларда “Paynet” шохобчасида пластик картасига пул туширтириб, нақд пулни бермасдан қочиб кетаётган шахснинг видеолари тарқалди. Ушбу шахс Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қўлга олинди. Бошқарма ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, жорий, 2024 йилнинг 3 январь куни 1993 йилда туғилган Ҳусанов Камрон Хисрав ўғли Олмазор туманидаги “Paynet” шохобчасига кириб, пластик картасига 682 минг сўм миқдоридаги пулни ўтказишни сўраган. Айтилган сумма пластик картасига туширилгач, гумонланувчи нақд пулни тўламасдан у ердан қочиб кетган.
Эътиборлиси, тармоқларда шундай ҳолат тасвирланган яна бир нечта видеолар аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (“Талончилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ички ишлар бошқармаси ушбу фуқародан жабр кўрган ёки у ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 рақамига мурожаат қилишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида дўкон қаршисидаги инфокиоска (Paynet қурилмаси)ни ўғирлаб кетган эркак ушланганди.
LiveБарчаси