Тошкентда инфокиоскани ўғирлаган шахс қўлга тушди
3-саҳифа
−
11 Март 2023
6219Тошкент шаҳрида дўкон қаршисидаги инфокиоска (Paynet қурилмаси)ни ўғирлаб кетган эркак ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идораларига Миробод туманида номаълум эркак озиқ-овқат дўкони ёнига ўрнатилган инфокиоскани ўғирлаб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган. Мазкур терминал қиймати 31 миллион сўмга баҳоланган.
ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракати билан ўғирликда гумонланган шахс қўлга олинган. Сўроқ давомида 33 ёшли Б. исмли шахс ўша куни дўстидан машинасини олиб тургани, озиқ-овқат дўкони рўпарасига ўрнатилган инфокиоскани машинага ортиб, каналга олиб боргани ва ўша ерда мосламалар ёрдамида инфокиоскани очиб, унинг ичидаги 7 миллион сўмни олганини тан олган. Б. исмли шахс пулни олгач, терминални каналга ташлаб юборган.
Шунингдек, у кучли таъсир қилувчи дори воситалари таъсирида бўлганини айтган.
“Ўша куни дори ичгандим. Одатда кунига биттадан ичаман. Қилган ишимдан пушаймонман, бошқа бундай қилмасликка ваъда бераман”, дейди гумонланувчи.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси