Тошкентда “Пахтакор” ҳалокатининг 40 йиллигига хотира ўйини ўтказилади

Спорт 1531
image

Жорий йилнинг 11 август куни “Пахтакор” жамоасининг 17 аъзоси ҳалок бўлган даҳшатли авиаҳалокатга 40 йил тўлади. Маълумки, Ҳар йили 11 август санасида Пахтакор стадионида вафот этган жамоани хотирлашга бағишланган тадбир ўтказилади.

Бу йил пойтахтнинг “Пахтакор” стадионида севимли жамоа хотираси учун “Пахтакор”  ва собиқ “СССР” жамоалари ўйини бўлиб ўтади. Маросим соат 19:00да бошланади, бир соат давом этувчи мусиқий дастурдан сўнг футбол ўйини ҳам бўлиб ўтади.

Жамоанинг расмий веб-сайтида ўйин қатнашчилари номи эълон қилинди.

“Пахтакор”: Алексей Рошин, Павел Бугало, Мурод Алиев, Денис Иванков, Фарҳод Магометов, Геннадий Денисов, Миржалол Собиров, Ислом Аҳмедов, Нуъмон Хасанов, Бобур Шодиев, Собир Ходиев, Абдусамад Дурмонов, Игорь Шквырин, Жасур Абдураимов, Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов, Илхом Шарипов, Жаъфар Ирисметов, Равшан Бозоров, Нўъмон Нурматов, Шота Арвеладзе, Гоча Ткебучава, Миржалол Қосимов, Олег Собиров, Александр Хвостунов, Ёрқин Назаров, Александр Тихонов, Сергей Лебедев, Марат Кабаев ва Василис Хадзипанагис.

Жамоа бошлиғи – Тўлаган Исаков

Бош мураббий – Биродар Абдураимов

Собиқ СССР терма жамоаси: Отар Габелия, Куралбек Ордабаев, Владимир Гулямхайдаров, Владимир Бессонов, Игорь Беланов, Алексей Михайличенко, Александр Заваров, Вагиз Хидиятуллин, Валерий Кечинов, Валерий Шмаров, Дмитрий Кузнецов, Рамиз Мамедов, Руслан Нигматуллин, Александр Мирзоян, Андрей Еманов, Курбан Бердыев, Владимир Гуцаев, Александр Чивадзе, Андрей Канчельскис ва Александр Мостовой.

Шунингдек, тадбирда  Наримон Жалолов, Вильгельм Қаҳҳоров, Владимир Штерн, Николай Любарцев, Вячеслав Солохо, Евгений Валицкий, Эльмар Аминов, Раззоқ Турғунов, Ахрол Иноятов, Аҳмад Убайдуллаев, Рустам Мирсодиқов, Тўра Шоймардонов ва Мустафа Беляловлар фахрий меҳмон сифатида иштирок этишади.

Маълумот ўрнида, 1979 йил 11 август куни Днепродзержинск устидан иккита самолёт тўқнашди. Улардан бири бортида 83 киши, шу жумладан, машҳур “Пахтакор” жамоасининг 17 нафар футболчиси бўлган Тошкент-Минск рейсини амалга ошираётган эди.  Иккинчи самолёт бортида 89 йўловчи ва олти экипаж аъзоси билан Челябинскдан Кишинёвга қараб йўл олган бўлган. Самолётларнинг тўқнашуви натижасида 178 киши ҳалок бўлди, улар орасида Тошкент клуби тарихидаги “Пахтакор”нинг энг яхши таркиби бор эди.

“Пахтакор” жамоаси 1956 йил апрель ойида ташкил этилган. У ўз даврининг энг машҳур ва севимли жамоаси эди. Ўн мингларча кишилар “Пахтакор”нинг ашаддий мухлиси эдилар. Клуб 36 мавсум (1956-1991) давомида собиқ СССР чемпионатларининг турли лигаларида ўйнади ва 1992 йилдан буён Ўзбекистон олий лигасининг ажралмас иштирокчисига айланди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.1
t
×
×