Тошкентда ота-оналар боласининг сочи учун жаримага тортилгани айтилмоқда
Жамият
−
23 Сентябрь 2022
7134Ижтимоий тармоқларда сочи ўстирилганлиги, соқоли олинмаганлиги учун ўқувчиларнинг ота-онаси гўёки жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат ҳақиқатдан йироқ бўлиб, ўқувчининг ташқи қиёфаси учун ота-оналар маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
ИИББнинг эслатишича, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Аввалроқ Тошкентдаги 142-мактабда сочи ўсган ўқувчиларга қарши рейд ўтказилиб, жараёнга профилактика инспекторлари ҳам жалб қилинганди. Ҳолат акс этган видео ва суратлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аммо ўқувчиларнинг сочи ва уларнинг билими ўртасида қандай боғлиқлик борлигини ҳеч ким тушунтириб бермади.
LiveБарчаси