“Бесплатно но ужасно”. Пойтахтдаги мактабда болаларнинг сочи юзасидан рейд ўтказилгани айтилмоқда
Жамият
−
12 Сентябрь 2022
20070Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган профилактик суҳбат жараёни акс этган видео ва фотосурат тарқалиб, кенг муҳокамаларга бошланди. Бунга ИИО ходимлари қўлида қайчи билан ўқувчиларнинг ўсган сочига қарши кураш бошлагани сабаб бўлди. Ҳолат акс этган видеода мактаб масъули ўқувчиларга сочи ва формаси учун дакки бераётганини кўриш мумкин. У ўқувчиларнинг сочини мактабда ҳам калталатиш мумкинлигини, бу бепул, аммо "ужасно" бўлишини айтган.
"... бесплатно но ужасно. Негаки биз усталар эмасмиз. Сочни олдириб, нормал кўринишда келамиз... Мен сизларни расман огоҳлантираман. Душанба куни соч турмагингиз нормал бўлмаса, хафа бўлманг. Эшитдингизми?", дейди мактаб масъули.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 10 сентябрь куни соат 08:30 ларда мактаб раҳбарияти ва вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологлар иштирокида ўқувчилар ўртасида “Давомат” ва “Тиғ” тадбирлари бўйича профилактик суҳбат ўтказилган.
Профилактик тадбир жараёнида 11-синф ўқувчиси Б.М. ёнида ғилофсиз ҳолда канцелярия қайчисини олиб юргани аниқланган. Мактаб ўқувчиларига совуқ қурол, жумладан ўткир тиғли буюмларни олиб юриш тақиқлангани, канцелярия қайчисини дарсда фойдаланиш учун ғилофда сумкада олиб юриш мумкинлиги тушунтирилгани акс этган фото ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Шунингдек, профилактик суҳбат жараёнида мактаб директори томонидан ўқувчиларга мактабда кийим кийиш қоидалари, ташқи кўринишга аҳамият бериш кераклиги тушунтирилган.
LiveБарчаси