Тошкентда она гўдакларини интернетдаги “таниши”га ташлаб кетди
3-саҳифа
−
21 Июнь
8249Тошкент шаҳрида она ўзининг икки нафар ёш боласини бошқа аёлга ташлаб кетди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Аниқланишича, пойтахтнинг Олмазор туманида яшовчи Қ.Н. исмли аёлнинг ёнига ижтимоий тармоқ орқали танишган M.M. исмли бошқа бир аёл келиб, унинг ишончига кирган ҳамда ўзининг икки нафар боласини Қ.Н.га ташлаб кетган.
Маълум қилинишича, вояга етмаган ушбу ўғил болаларнинг бири 2022 йилда туғилган ҳамда иккинчиси икки ойлик гўдак бўлган. Қайд этилишича, бундан 45 кун олдин ташлаб кетилган болаларни Қ.Н. ўзи боқиб келган ҳамда шу муддат ичида уларнинг онаси M.M. бирон марта ҳам улардан хабар олмаган.
Ҳозирда 2 нафар гўдак 3 ёшгача болалар учун умумий типдаги болалар уйига вақтинча жойлаштирилиб, ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Айни пайтда M.M. билан алоқа ўрнатилган бўлиб, унинг қарамоғида бўлган кичик ёшдаги фарзандларига ғамхўрлик кўрсатмаганлиги ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни олиб борилмоқда”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 19 ёшли қиз чақалоғини ҳожатхонада полга ташлаб кетганди. Оқибатда, бола вафот этганди.
LiveБарчаси