Тошкентда оломон тўпланди (видео)
Жамият
−
25 Декабрь 2022 108766 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида кўплаб фуқаролар тўплангани акс этган видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманида янги дўкон очилиши муносабати билан акция эълон қилингани кўплаб фуқаролар тўпланишига сабаб бўлган.
Шундан сўнг, ушбу ҳудудда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимлари жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
"Ҳурматли фуқаролар, янги дўкон очилишида ва арзонлаштирилган акциялар эълон қилинганда жамоат тартибига риоя қилишингизни сўраймиз", дейилади хабарда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь