Тошкентда “Оқава сув таьминоти”га қарашли Tico ёниб кетди
Жамият
−
16 Июль 2020 9147 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 июль куни соат 09:39 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Шокирариқ кўчасида жойлашган 40-уй олдида “Оқава сув таьминоти” МЧЖга қарашли Tico русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Tico русумли транспорт воситасининг двигатель ва салон қисми ёниб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Live
БарчасиБайден ва унинг рафиқаси ҳужумга учради
11 Ноябрь
Пашинян Туркияга борди
11 Ноябрь