Тошкентда оғир жиноят содир этган 3 киши қидирилмоқда
Жамият
−
27 Июль 2022
22849Тошкент шаҳрида бир қанча оғир жиноят содир этиб, дастлабки терговдан яшириниб юрган уч нафар шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қидирувдагилардан бири 1983 йилда туғилган, муқаддам судланган Жамшид Усмонович Aллабергановдир. Бу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар 71-281-92-54, 98-124-00-50, 97-710-49-94, 97-156-78-87 телефон рақамларига хабар бериши сўралган.
Шунингдек, бир қанча жиноятлар содир этиб, дастлабки терговдан яшириниб юрган 1997 йилда туғилган, муқаддам судланган Норматов Азизжон Ахмаджон ўғли ҳамда 1997 йилда туғилган, муқаддам судланган Абдужабборов Саидаъло Абдували ўғли ҳам қидирилмоқда. Мазкур шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар 71-233-71-47, 71-281-92-54, 98-124-22-26, 90-951-36-64 телефон рақамларига қўнғироқ қилиши сўралган.
“Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан яқин орадаги ИИБга ёки “102” рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь