Тошкентда одамлар гавжум жойларда кучайтирилган тартиб жорий этилди (фото)
Жамият
−
29 Март 2024 30727 1 дақиқа
Бугун, 28 мартдан бошлаб Тошкентда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИББ ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Хабар қилинишича, ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлар, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда ишламоқда.

“Мамлакатимиз, шаҳримиз ва ҳар бир маҳаллада тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлаш учун барчамиз бирдек масъулмиз. Бефарқ бўлманг”, дейилади ИИББ хабарида.

Live
БарчасиПушкиннинг чевараси оламдан ўтди
07 Февраль