Тошкентда HOWO' ёниб кетди

Жамият 1744
image

Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан олинган маълумотларга қараганда, ўтган сутка давомида пойтахтда 4 та ёнғин ҳолати қайд этилган.

Улардан 2 таси қуриган ўсимлик ва чиқиндиларни ёниши билан боғлиқ бўлган ёнғинларни ташкил этмоқда. Ёнғинларда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Кеча, 3 октябрь куни куни соат 19:50да Шайхонтоҳур тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент халқа автомобиль йўлида “НОWО” русумли юк ташувчи автоуловнинг кабинасида ёнғин чиққан.

Ўт ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:54да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:08да бартараф этилган.

Ёнғин автотранспорт воситасининг электр тизимида қисқа туташув вужудга келиши оқибатида содир бўлган деб, таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×