Тошкент шаҳрида муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари томонидан янги лойиҳа амалга оширилди. Пойтахтда тиббиёт чиқиндилари утилизацияси учун мўлжалланган махсус қутилар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Давлат эклолгия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Пойтахтнинг Миробод туманида фаолият юритаётган муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари hasher week лойиҳаси билан ҳамкорликда янги ишга қўл урди. 14 та чиқинди йиғиш майдончасига ишлатилган ниқоблар, резина қўлқоплар, турли хилдаги тиббий ҳимоя воситаларини ташлаш учун мўлжалланган замонавий чиқинди қутилари ўрнатилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳеч қачон бу қадар кўп дока ниқоблар, резина қўлқоплар, ҳимоя воситалари ишлатилмаган. Таъкидланишича, уларни ишлатиб бўлгандан кейин машиий чиқиндиларга аралаштириш, асло мумкин эмас.