Тошкентда Nexia ёниб кетди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Nexia-1 русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, бугун, 3 август куни Яшнобод тумани Уйсозлар кўчаси 72-уй қаршисида соат 19:05 ларда Nexia-1 русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан. 

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.

“Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Қамчиқ довонида Equinox русумли автомобиль ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Nexia ФВБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made