Тошкентда Nexia ва мотоцикл тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 14 апрель куни Nexia ва мотоцик иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Тахминан соат 08:20 да Зиёлилар кўчасидаги Узавтотранс биноси қаршисида 33 ёшли Тошкент вилоятилик Нурлан М. бошқарувидаги Nexia ва 30 ёшли Арсен А. бошқарувидаги “РС200S” мотоцикли тўқнашуви рўй берди.

Тўқнашув оқибатида мотоциклчи бадан шикастлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга енгил автомобиль ҳайдовчиси қайта бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган транспортни менсимагани сабаб бўлган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг