Тошкентда навбатдаги ўлим: бу сафарги қурбон аёл киши
Local
−
05 July 2020 26975 1 minute
Бугун, 5 июль куни Тошкентда коронавирус билан боғлиқ иккинчи ўлим қайд этилди. Ўзбекистонда ушбу вирусдан вафот этганлар 34 нафарга етди.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 49 ёшли Н.У. (аёл киши) бир неча кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ ва ҳолсизлик бўлишига қарамасдан шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилмаган.
Жорий йил 3 июль куни бемор хусусий клиникада коронавирусга таҳлил топширган. Шу куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли 7-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.
Унга “Икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, кома I” ташхиси қўйилган. Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган.
Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28