Тошкентда мудҳиш ЙТҲ! 40 яшар аёл қурбон бўлди
Жамият
−
16 Сентябрь 2019
8387Кеча, 15 сентябрь куни пойтахтнинг Абай ва Навоий кўчалари чорраҳасида рўй берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
15 сентябрь соат 13:30 да Абай ва Навоий кўчалари чорраҳасида иккита автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia-2 автомобили ҳайдовчиси Навоий кўчаси бўйлаб кетаётганда, чорраҳада чапга бурилиётиб, асосий қўлда ҳаракатланиб келаётган оқ рангдаги Nexia-3 русумли автомобилига йўл бермаган.
Натижада Nexia-3 Nexia-2 билан тўқнашди. Иккала машинанинг ҳайдовчилари жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Nexia-2 русумли автомашинанинг олдинги од ўриндиғида ўтирган 1979 йилда туғилган Дилором Ҳ. жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ушбу автомашинанинг яна иккита йўловчиси – орқа ўриндиқда бўлган аёл (шахс аниқланган) уч ёшли боласи билан жароҳатланган ва шифохонага етказилган.
LiveБарчаси