Тошкентда мудҳиш ёнғин. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Пойтахт Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги 12 та хонадондан иборат 2 қаватли уйда ёнғин келиб чиқди. Оқибатда ушбу уйда яшаган 2 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Янгиҳаёт тумани ҳокимияти Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, воқеа кеча, 5 декабрь куни содир бўлган. Соат 20:08 да Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига Янгиҳаёт тумани, Йўлдош-6 даҳаси 25-уйда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Йўлдош-6 даҳасидаги 25-уй 2-қаватдан, 2 та йўлак ва 12 та хонадондан иборат бўлиб, ушбу уйнинг умумий майдони 300 м2 ташкил этади, ёнғин оқибатида унинг 80 метр кв. майдони ёнғиндан шикаст кўрган.

Ҳодиса содир содир бўлган жойга ФВВ Ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келиб ўз вақтида ёнғин ўчирилган. 9 нафар фуқаро эвакувация қилинган.

Ушбу уйнинг 11-хонадонида истиқомат қилиб келган 2 нафар фуқаронинг ҳаётдан кўз юмгани аниқланган

Ёнғиндан зарар кўрган хонадон эгалари вақтинчалик Тошкент индекс савдо мажмуасидаги ётоқхонага жойлаштирилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг