Тошкентда метро бекатларининг биридан шубҳали пакет топилди
3-саҳифа
−
14 Сентябрь 2021
26655Ижтимоий тармоқларда метро бекатида шубҳа уйғотган, қаровсиз қолдирилган пакет сабаб тезкор текширув бошлангани айтилган видео тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигининг Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти изоҳ берди.
Унга кўра, ушбу ҳолат кеча, 13 сентябрь куни соат 16:34 да Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” бекатида кузатилган.
Аниқланишича, метрополитенда эгасиз қолдирилган целлофан пакет 21 ёшли қашқадарёлик Б.И.га тегишли бўлиб чиққан.
Маълум қилинишича, Б.И. буюмларини шошганида унутиб қолдириб кетганлигини айтган. У келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик бўйича тилхат ёзиб, ичида эркаклар кийим-кечаклари бўлган пакетни олиб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь