Тошкентда майнинг билан шуғулланганлар 2,1 млрд сўмлик ток ўғирлади
3-саҳифа
−
29 Январь
2976Тошкент шаҳрида майнинг билан шуғулланиб, 2,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги “S.T.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли контейнерга 40 дона майнинг қурилмаларини ўрнатиб, қонунга зид равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиши оқибатида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Иштихон туманида 1,8 млрд сўмлик 2 млн кВт.соат электр энергиясини ўғирлаган майнинг ферма фош этилган эди.
LiveБарчаси
17 Февраль
Тренддагилар
![Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этди](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/JL/thumb_p6Pyauvu6GYY468LINoNRnAqu46EgF.jpg)
![Эртага қаерларда ёмғир, қор ёғиши айтилди](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/ty/thumb_uOhYZglgCg96vAvMCTmpPjsGwFyZ0h.jpg)
![Ҳусановнинг бугунги ўйини қандай баҳоланди?](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/S4/thumb_JMqtoECOLyAJeIO9bckT8q1JxyELzW.jpg)
![Ўзбекистонда 1 мартдан ойлик ва нафақалар ошадими?](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/LF/thumb_AV506IfBgmW3B2hZlNW2THujNmRi9d.jpg)
![Мексикалик модель қаерга ғойиб бўлди: каннибализм ҳақиқатлари](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/MO/thumb_GfUvFGooZulAcJ2EPRWQP8CI07Varh.jpg)