Тошкентда Matiz ЙТҲ содир этиб, ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
19 Ноябрь
2172Кеча, 18 ноябрь куни Тошкент вилоятида Matiz машинаси йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат соат тахминан 14:00 да вилоятнинг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 35-километрида содир бўлган. 1984 йилда туғилган К.У. исмли ҳайдовчи Matiz русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат бўлагини алмаштириш вақтида ўзи билан бир йўналишда бўлган 1990 йилда туғилган Ш.Х бошқарувидаги Nexia 3 русумли автомобиль билан тўқнашган ва ағдарилиб кетган.
Шу вақтда бир йўналишда бўлган 1983 йилда туғилган Х.П бошқарувидаги Nexia 2 русумли автомобилга тегиб кетиши туфайли йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Captiva билан тўқнашган Spark ағдарилиб кетганди. ЙТҲ оқибатида Spark транспорт воситасининг ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилганди.