Тошкентда машинада гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлар жазоланди
Жамият
−
13 Январь 2023
4852Ижтимоий тармоқларда бир неча шахслар машинада гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани “Сариосиё” кўчасида ҳайдовчилар йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Шунингдек, машиналар ичидаги йўловчилар автомобилдан тана қисмларини чиқариб хавфли ҳаракатларни амалга оширган.
2002 ва 2003 йилда туғилган машина ҳайдовчилари нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, автомашина люк қисмидан танасини чиқарган 2004 йилда туғилган фуқарога нисбатан МЖтКнинг 138-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.