Тошкентда мансабдорларнинг фуқароларга етказган зарарини қоплаш учун қарийб 6 млрд ажратилди

Жамият

image

Тошкентда давлат органлари ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) натижасида фуқаролар ёки юридик шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш харажатлари учун 5 млрд 724,9 млн сўм ажратилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг 8 июлдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 29 апрелдаги 360/39-6-сонли қарори ижроси тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Бу маблағлар шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йил иккинчи чорак якунлари бўйича даромадлар режасини орттириб бажарилган қисми ҳисобидан бериляпти.

Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 29 апрелдаги “Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича мажмуасининг мурожаатини инобатга олиб ажратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг