Тошкентда Malibu уриб юборган 74 ёшли фуқаро ҳалок бўлди (видео)

Crime

image

Кеча, 8 август куни пойтахт Тошкентда Malibu-2 машинаси 74 ёшли фуқарони уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 8 август куни соат 23:50 ларда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Кичик халқа автомобиль йўлида Malibu-2 машинаси 1949 йилда туғилган М.Ҳ.ни уриб юборган. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends