Тошкентда Malibu уриб кетган эркак вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 11 май куни Мирзо Улуғбек туманида Malibu русумли автомобиль ҳайдовчиси 45 ёшли пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 04:00 лар атрофида Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчаси "Оқтепа лаваш" биноси қаршисида 20 ёшли йигит Malibu автомашинасини бошқариб кетаётганда 45 ёшли эркакни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.

“Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 7 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг