Тошкентда мактаб ўқувчилари “америкача муштлашув” уюштирди
Жамият
−
01 май 2023 19889 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги мактаблардан бирида ўқувчиларнинг муштлашуви акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, видеодаги ҳолат жорий йилнинг 15 март куни Олмазор туманидаги 134-мактабнинг орқа томонидаги стадионда юз берган. Мактабнинг 8-“Б” синф ўқувчиларидан бир гуруҳи Америка киносига тақлиддан ўзаро муштлашув уюштириб, тасвирга олгани аниқланган.
Шунингдек, мактаб маъмурияти ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан мулоқот ўтказган.
“Ўқувчилар бу хатти-ҳаракатлари учун кечирим сўраган. Уларнинг ўзаро муносабатлари дўстона, дарсларда мунтазам қатнашиб келмоқда”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари бошланган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август