Тошкентда маҳалла раиси 10 минг кўкига ер сотаётганда қўлга тушди

3-саҳифа 6244
image

Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси маҳалла ҳудудидаги 8 сотих ерни 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жори йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент вилояти ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан фуқаролар аризасига кўра тезкор тадбир ўтказилган. Унда Янгийўл тумани, “Обод” МФЙ раиси лавозимида ишловчи, 1954 йилда Э.М. ушбу МФЙ биносида ариза муаллифи Р.Т. дан 8 сотих ноқонуний ер учун (ҳар бир сотих 1250 АҚШ доллардан) 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. 

Маълумотларга кўра, маҳалла раиси фуқарога 2004 йил ҳисобидан эски қарор тайёрлаб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Э.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 188
Рейтинг: 3
t
×