Тошкентда қарама-қарши йўналишда томоша кўрсатган “шумахер”га чора кўрилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Lacetti русумли транспорт воситаси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 август куни тахминан соат 22:20 ларда 1986 йилда туғилган Ж.М. Lacetti русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз, ҳайдовчилик гувохномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида йўлнинг қарама-қарши томонида ҳаракатланган.

Ҳуқуқбузарлик содир этган Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси 2-қисми, 135-модда, 194-модда билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. 

Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг