Тошкентда Lacetti дарахтга бориб урилди (видео)
Жамият
−
23 Март
3902Кеча, 22 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Lacetti автомобили дарахтга бориб урилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, соат 23:45 ларда Юнусобод тумани Амир Темур-Боғишамол кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли автомашинаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотганлиги сабабли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Шифокорлар томонидан ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti русумли машина дарахтга бориб урилган эди. ЙТҲ оқибатида транспорт воситаси техник шикастланган. Ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
LiveБарчаси