Тошкентда Lacetti ариққа тушиб, ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
27 Апрель 2021
8993Бугун, 27 апрель куни Миробод туманида Lacetti русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 31 ёшли А.А. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомобиль Амир Темур ва Нукус кўчалари кесишмасида бошқарувни йўқотган ва йўл-транспорт ҳодисасига учраган: транспорт воситаси автомабиль йўлидан чиқиб, суғориш ариқчасига қараб кетиб қолган.
Хабарга кўра, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.
Аввалроқ Тошкентнинг Яшнобод туманида тўрт автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Қашқадарёнинг Ғелон қишлоғига қор ёғди.
19 Апрель