Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди

3-саҳифа

image

Кеча, 26 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманида тўрт автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фарғона йўли кўчасида Тошкент вилоятида яшовчи 49 ёшли Қодир А. бошқарувидаги “ЗИЛ”, Бухоро вилоятида яшовчи 26 ёшли Муроджон Х. бошқарувидаги “КамАЗ”, Тошкент вилоятида яшовчи 24 ёшли Асроржон А. бошқарувидаги Cobalt ва Навоий вилоятида яшовчи 53 ёшли Элдор Р. бошқарувидаги Spark ўзаро тўқнашган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ Spark автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши сабабли юз берган, оқибатда у Cobalt ва “КамАЗ”га бориб урилган, ўз навбатида Cobalt “ЗИЛ” билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

447

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг