Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

3-саҳифа

−

image

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Lacetti ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Бугун, 27 апрель куни соат 08:00 ларда Чилонзор тумани Сойбўйи кўчаси 168-мактаб қаршисида фуқаро A.E. Lacetti машинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 2005 йилда туғилган Ш.Ж.ни уриб юборган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда Ш.Ж. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, ушбу ҳудудда йўл-транспорт ҳодисаларининг келгусида олдини олиш мақсадида ҳудудий батальон командири томонидан, йўл инфратузилмалари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг