Тошкентда кечқурун ҳаво сифати ёмонлашади

Local

−

image

Бугун, 14 октябрь куни кечқурун Тошкент шаҳрида ҳаво сифати ёмонлашиб, айрим соатларда “сезгир гуруҳлар учун носоғлом” даражага етиши мумкин. Энг юқори ифлосланиш кўрсаткичлари соат 22:00–23:00 оралиғида шаҳарнинг шимолий ва ғарбий қисмларида кузатилиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 14 октябрга ўтар кечаси пойтахтда ҳаво сифати асосан “ўртача” даражада бўлган. Бироқ айрим соатларда ва ҳудудларда ҳаво сифати қисқа муддатга ёмонлашган.

Бунга кучсиз шамол ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлган. Ушбу шароит ифлослантирувчи заррачаларнинг ерга яқин ҳаво қатламида тўпланишига имкон яратган.

Миллий ҳаво сифати индекси бўйича PM2,5 заррачалари кўрсаткичи “яшил”, PM10 заррачалари эса “сариқ” даражада сақланган.

Прогнозларга кўра, бугун соат 10:00 дан 17:00 гача ҳаво сифати асосан “ўртача” даражада, ҳаво сифати индекси (AQI) 75–100 оралиғида бўлади. Соат 19:00 дан кейин ҳаводаги заррачалар миқдори ошиши, 20:00–23:00 оралиғида эса AQI 100–150 гача кўтарилиши кутилмоқда. Бу сезгир гуруҳлар, жумладан, нафас йўллари касалликлари бўлган инсонлар учун ноқулай шароит юзага келишини англатади.

“Атмосфера ҳавоси сифати махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилиб борилмоқда”, дейилади хабарда. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends