Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси бошқа ҳайдовчига “дубинка” билан ҳужум қилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2 нафар ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди. 

Маълум қилинишча, воқеа жорий йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 11:00 ларда Юнусобод тумани Рихсилий кўчасида содир биўлган. Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси Б.Х. ҳамда Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси Ш.О.лар йўл талашиш оқибатида ўзаро тортишиб қолган. Шундан сўнг, Б.Х. йўлнинг қатнов қисмида автомашинасини тўхтатиб, қўлидаги жисм билан Cobalt автомашинасини чап томон эшик ойнасига уриб, воқеа жойидан кетиб қолган. Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Х.га нисбатан туман ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида танишини машинада уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган шахсга жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Lacetti дубинка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг