Тошкентда кўча чироқлари нима сабабдан ўчирилган эди?
Жамият
−
24 Апрель 2020
10267Тошкент шаҳрида чироқлар ўчиши кучли ёмғирлар ва дарахт шохлари сингани сабабли кузатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Маҳмудхўжаев онлайн брифингда маълум қилди.
Маълум бўлишича, мавсумий жала ва ёмғирлардан сўнг электр тармоқларида кўча чироқларида узилиш ва қисқа туташувлар содир бўлган. Бундан ташқари, дарахтларнинг сингган шохлари ҳам вазиятни қийинлаштирган ва тармоқ узилиши ҳолатларини кўпайишига сабаб бўлган.
“22 апрелда авария ҳолатларининг аксарияти бартараф этилди, жумладан, фуқаро мурожаати бўйича ҳам Мирзо Улуғбек туманида кўча чироқлари таъмирланган.
Агар ҳозирда электр тармоқларида муаммолар пайдо бўлса, бу иқлим таъсирида эмас, балки техник сабабларга кўра бўлади. Бундай ҳолатлар штат режимида бартараф этилади.
Электр энергиясини тежаш учун кўча чироқлари ўчирилмайди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь