Тошкентда “криминал авторитет"лиги айтилган Аббосхон Хўжаев қамалди
3-саҳифа
−
06 Декабрь 2023
18204Тошкентнинг “криминал авторитети” экани айтилган муқаддам судланган Аббосхон Хўжаев қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган “Долзарб қирқ кунлик” тезкор-профилактик тадбирлари давомида яна олти киши жиноятда гумонланиб, ушланган ва процессуал тартибда қўлга олинган.
Қўлга олинганлар орасида 1982 йилда туғилган Аббосхон Аҳмадович Хўжаев эътиборни тортмоқда. У айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми билан айбланмоқда.
Хўжаев 2017 йилнинг сентябрь ойида ҳам Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қўлга олинган эди. Ўшанда ИИББдан берилган маълумотларда Аббосхон Хўжаев Тошкентда жиноий гуруҳ ташкил этгани ва жиноятчилик оламида “авторитет” мақомини қўлга киритиш учун ҳаракат қилгани айтилган эди.
2017 йилда Аббосхон Хўжаевга нисбатан гиёҳванд моддаларни сақлаш бўйича айб эълон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу иш Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судида кўриб чиқилди ва 2018 йилнинг 20 июнь куни суд ҳукми эълон қилинди.
Суд жиноят иши материалларини ўрганиб чиқиб, судланувчини Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (ўта йирик миқдорда товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топди ва икки йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини қатъий тартибли колонияда ўташ ҳақида ҳукм чиқарди.
Шу билан бирга, Аббосхон Хўжаевни ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари, 273-моддаси 5-қисми, 25-қисми бўйича оқлади.
LiveБарчаси