Тошкентда ковидга қарши махсус поликлиникалар қайта очилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида Ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг бугун,  24 июнь куни имзолаган қарорида белгиланган.

Қайд этилишича, махсус поликлиникалар фаолияти тикланишига сабаб коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган профилактик ва эпидемияга қарши кечиктириб бўлмайдиган зарурий тадбирларни амалга оширишдир.

Махсус поликлиникалар ҳар бир туманда биттадан, ўтган йилнинг июль ойи ва жорий йилнинг январь ойидаги жойлашув манзилларида иш бошлайди:

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавируснинг энг юқумли штамми — “Stealth-Omicron” BA.2 варианти аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, кеча, 23 июнь куни мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг катта қисми яъни 41 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент коронавирус махсус поликлиника

Баҳолаганлар

310

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг