Тошкентда коронавирусдан соғайганлар сони 2100 нафарга яқинлашди

Жамият 2986
image

Тошкентда 35 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 4166 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
 
Пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб,  ўз уйига кузатилди.

Маълум қилинишича, тузалганларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 18 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Фарғона вилоятидан 6 нафар, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидан 5 нафардан, Сурхондарё вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Хоразм ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. 

Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2097 нафарга етди. Ўзбекистон бўйлаб эса ушбу кўрсаткич 4166 нафарни ташкил этмоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3.1
t
×