Тошкентда коронавирусдан соғайганлар сони 2100 нафарга яқинлашди
Local
−
18 June 2020 6228 1 minute
Тошкентда 35 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 4166 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Пойтахтдаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Маълум қилинишича, тузалганларнинг 26 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, кичиги эса 18 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент вилоятидан 7 нафар, Фарғона вилоятидан 6 нафар, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятидан 5 нафардан, Сурхондарё вилоятидан 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Хоразм ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан.
Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2097 нафарга етди. Ўзбекистон бўйлаб эса ушбу кўрсаткич 4166 нафарни ташкил этмоқда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28