Тошкентда кийим дўкони ишчиси бошқа бир ходим томонидан калтакланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Inbazar савдо марказининг Сергели филиалида ходим хатоси учун калтаклангани акс этган видео тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида савдо маркази раҳбари Омадтилло Холматов билан боғланди.

Унинг айтишича, айни пайтда ҳолат нима сабабдан рўй бергани ҳамда ходимни калтаган йигитнинг шахсини аниқлашга киришилган. Вазиятни ўрганиш учун савдо марказига ички ишлар ходимлари жалб этилган.

Таҳририят Тошкент шаҳар ИИББ матбуот котиби Нилуфар Исахонова билан ҳам боғланди. Исахонованинг билдиришича, ҳолат бўйича мурожаат келиб тушмаган. Шундай бўлса-да, видеодаги вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳозирда Сергели тумани Ички ишлар бўлими томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўрганиш ишлари тугагач, батафсил маълумот берилади”, дейди Нилуфар Исахонова.

Видеода ходим савдо марказининг бошқа бир вакили томонидан калтакланганини кўриш мумкин. Оқ кўйлакдаги ходим бошқа бир ишчини юз ва тана қисмларига уриб, унга “Сен исқиртсан, бу ерда ишлашга ҳаққинг йўқ”, “Кийимингни алмаштириб, сур бу ердан” деб айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели InBazar

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made