Тошкентда хотини ва қизини гаровга олган эркак 10 йилга қамалди (видео)
3-саҳифа
−
19 Май 2023
9397Тошкентда аёл ва қизини гаровга олиб, уларни ўлдириш билан таҳдид қилган эркак 10 йилга қамалди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастурида хабар қилинди.
Айтилишича, мазкур ҳолат Тошкентнинг Миробод туманида содир бўлган. 1979 йилда туғилган эркак хотини билан доимий равишда жанжаллашиб келган.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, эри ундан доимо пул талаб қилган. Агар бермаса, жанжал қилиб, хотинининг бўйнидан бўғган.
“Маст ҳолатда келиб, эшикларни тепди, бошимни деворга урди. Ўзимни ҳимоя қилмоқчи бўлганимда у қўлимни кесди”, дейди жабрланувчи аёл.
Шундан сўнг аёл ИИБга қўнғироқ қилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг ҳаракатлари натижасида аёл ва қизининг ҳаёти сақлаб қолинган.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилган. Судда айбланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан афсусдалигини билдирган.
“Айбимни тан оламан. Бу ишни қўрқитиш учун қилгандим. Болаларимиз икки хил тоифага ажралиб қолган. Биринчи фарзандим бошқа отадан, иккинчиси мендан бўлган. Менда уй йўқ ичкуёвман. Аёлимдан узр сўрайман”, дейди у.
Эркак Жиноят кодексининг 245-моддаси (шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш) “а” ва “б” бандлари билан айбдор деб топилиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь