Тошкентда хонадонида 38 кг гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
3-саҳифа
−
01 Октябрь
2822Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшаш хонадонида кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Оқмачит маҳалласида яшовчи шахснинг хонадони кўздан кечирилган. 1962 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс яшаш хонадонининг омборхонасида қуритиб қўйилган 2 туп 10 кг каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги, 13 та банкада 13 кг, 3 та коробкада 12 кг 200 гр, 2 қопда 2 кг, қора целлофан пакетда 700 гр ҳамда бир нечта қоғоз бўлагида 200 гр, жами 38 кг 100 гр марихуана гиёҳвандлик воситаси сақлаб келинаётгани аниқланган.
Билдирилишича, олинган гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 273-моддаси билан (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда уйида қурол ва гиёҳванд модда сақлаган эркак ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь