Тошкентда каналдан навқирон йигитнинг жасади чиқди
Жамият
−
06 Август 2019 11561 1 дақиқа
Пойтахт Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида каналдан одам жасади топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 5 август куни соат 10:40 да 31 Бобур Р. 102 га қўнғироқ қилиб, Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналида эркак танасини кўрганини айтган.
Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари эркак танасини сувдан чиқарган. Кейинроқ, у Шайхонтоҳур туманида яшаган, 1 август куни бедарак йўқолган деб эълон қилинган 27 ёшли А.М. экани маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь