Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашига Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини таништирди

Спорт 10913
image

Бугун, 6 май куни Тошкентда Осиё Олимпия кенгаши (ООК) Ижроия қўмитасининг 77-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.

Йиғилишда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси томонидан йиғилиш қатнашчиларига 2025 йили ёшлар ўртасида Тошкентда бўлиб ўтадиган IV Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни ва Тошкент вилояти Қибрай туманида қуриладиган Олимпия шаҳарчасининг лойиҳаси намойиш этилди. Лойиҳани ООК расмийларига Осиё Олимпия кенгаши президенти ўринбосари Отабек Умаров тақдим этди.

ООК Ижроия қўмитаси йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) раҳбари Ража Рандхир Сингх, ОCА бош директори, Халқаро сузиш федерацияси (FINА) президенти Ҳусайн Ал-Мусаллам, Осиё Олимпия кенгаши президенти ўринбосари Отабек Умаров ва ООКнинг Ижроия қўмитаси аъзолари иштирок этди.

Маълумот ўрнида Ёшлар ўртасидаги IV Осиё ўйинларида қитъанинг 45 давлати вакиллари спортнинг 20 та турида ўзаро куч синашади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 255
Рейтинг: 3.1
t
×